Ўзбекистон ва Индонезия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотда иқтисодий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади
Ноябрь 12, 2026. 17:00 • 2 дақ
• 52
ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Индонезия ташқи ишлар вазири Арманата Насир билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Индонезия ташқи ишлар вазири Арманата Насир билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди бугун Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Ўзбекистон–Индонезия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Анъанавий дўстона муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш устувор вазифа экани таъкидланди.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этдик.
Бўлажак тадбирлар кун тартиби бўйича фикр алмашдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси