Фаластин Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Январ 14, 2026. 19:45 • 38 сония
• 159
ТОШКЕНТ, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Фаластиннинг янги элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
“Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ваилл Аҳмед Баттрехи жанобларининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. - Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини икки ва кўп томонлама форматларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Давлатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва конструктив мулоқотни янада мустаҳкамлашга келишдик.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи жанобларини мамлакатимиздаги фаолияти давомида қўллаб-қувватлашга тайёр”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Фаластин ўртасида дипломатик муносабатлар 1994 йил 25 сентябрда ўрнатилган.
Ваилл Аҳмед Баттрехи 2023-2025 йилларда Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Жавад Муҳаммад Авад ўрнини эгаллади.
“Дунё”АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси