Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
Ноябрь 27, 2025. 15:30 • 40 сония
• 180
ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бурунди Республикасининг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Жозеф Нкурунзизани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бурунди давлатининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Жозеф Нкурунзиза жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокараларимиз самарали ва келажакка йўналтирилган бўлиб, давлатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг ривожланаётган салоҳияти ҳақида фикр алмашдик. Шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдик.
Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Шарқий Африканинг Бурунди давлати ўртасида дипломатик муносабатлар 2024 йил 24 сентябрда ўрнатилган.
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сомалининг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Фатхудин Али Моҳамеддан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ Вазирлар кенгаши йиғилиши доирасида қатор учрашувлар ўтказди
Венада “Марказий Осиё – Шимолий Европа” форматидаги биринчи учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Венада Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди