Logo

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорти ошади

Сентябрь 23, 2023. 12:01 • 54 сония

85
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Саудия Арабистонига экспорти ошади

 

АР-РИЁЗ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси Минтақавий ва халқаро алоқалар директори Халил ал-Афра билан  учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорига экспорт қилиш, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва ташрифлар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Халил ал-Афра икки давлат ўртасидаги алоқалар сўнгги олти йилда янги босқичга кўтарилгани таъкидлади. Бунда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган муштарак интилишлари муҳим ўрин тутаётганини қайд этилди.

«Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифлари ҳамкорлик кўламини янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон-Саудия Арабистони қўшма комиссиялари, ишбилармон доира вакиллари ўртасида учрашувлар, бизнес-форум ва давра суҳбатлари ўзаро муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўз навбатида, мазкур ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун ўзбек томони билан ишлашга тайёрмиз», - деди Халил ал-Афра.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат Савдо саноат палаталари  вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш масалаларига эътибор қаратишди.

Учрашув якунида Саудия Арабистони Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.


Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш