Тошкентда Ўзбекистон–Иордания сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Октябрь 07, 2026. 21:15 • 46 сония

• 30
Тошкентда Ўзбекистон–Иордания сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги 3-давраси бошқарма бошлиқлари даражасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар ўртасида минтақадаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш