Ўзбекистон гилоси Ўмонга сотилади
Май 15, 2024. 11:29 • 37 сония
• 399
МАСКАТ, 15 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Lulu Group International" ширкатининг Ўмон бўйича ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистоннинг "MilMax Group" компанияси раҳбарияти ўртасида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн учрашувда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўмонга экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хорижга экспорт қилиш борасидаги тажрибаси ҳамда имкониятлари бўйича тақдимот ўтказди.
Ўмонда 40 дан ортиқ супермаркетларга эгалик қиладиган "Lulu Group International" ширкати вакиллари Ўзбекистон маҳсулотлари ҳақида яхши хабардорликларини билдиришди. Улар, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Маскатга етказиб берилишидаги нархлар келишиб олинса, уларни импорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг биринчи қадами сифатида Ўзбекистон гилосини Ўмонга экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади
2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди