Logo

Фарғонада етиштирилган 250 тонна узум ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилади

Декабрь 15, 2023. 16:53 • 45 сония

1101
Фарғонада етиштирилган 250 тонна узум ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилади

ВАШИНГТОН, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. АҚШда ўтказилган маркетинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистондан тажриба тариқасида етказилган «Хусайни» навли узумининг таъми ва кўриниши америкалик харидорлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ноябрь ойи бошида Нью-Йорк шаҳрига Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан тажриба тариқасида етказилган бир тонна узумнинг барчаси маҳаллий аҳоли томонидан икки кунда харид қилинди. Ушбу омиллар сабаб юртимиздан янги узумнинг янада каттароқ партиясини етказиш бўйича музокаралар бошланган эди. Музокаралар натижасида жорий йилнинг 14 декабрь куни АҚШнинг «E.L.A. Superior Produce Inc.» ва Фарғона вилоятидаги «Серахун» масъулияти чекланган жамияти ўртасида умумий қиймати 2 миллион долларга тенг қўшимча экспорт шартномаси имзоланди.


Ҳужжатга мувофиқ, Фарғона деҳқонлари томонидан етиштирилган 250 тонна узум ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилади ва «NetCost» озиқ-овқат савдо тармоқлари орқали сотилади.


Ўзбек дипломатлари, шунингдек, Ўзбекистондан қуритилган меваларни АҚШ ва Канада давлатларига экспортини йўлга қўшиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш