Logo

Бухоро вилоятида етиштирилган мева ва полиз маҳсулотлари Кувайтга экспорт қилинмоқда

Июнь 25, 2024. 16:23 • 42 сония

352
Бухоро вилоятида етиштирилган мева ва полиз маҳсулотлари Кувайтга экспорт қилинмоқда

АЛ-КУВАЙТ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Кувайтнинг "Star Fruit Co. for foodstuffs, vegetables and fruits" компанияси ижрочи директори Абдураҳмон Сурур билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида "Star Fruit Co. for foodstuffs, vegetables and fruits" компанияси ва Бухоро вилояти Бухоро туманидаги "National Agroforte" компанияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Компания ижрочи директори Абдураҳмон Сурурнинг айтишича, Ўзбекистоннинг "National Agroforte" компанияси билан республикада етиштирилаётган ҳўл меваларнинг Кувайтга экспорт ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

"Янги шартномага мувофиқ, ўзбек компанияси томонидан ҳўл мевалар, хусусан гилос, ўрик, шафтоли, сариқ шафтоли, олхўри, қовун ва бошқалар Кувайтга етказиб берилди. Ўзбекистондан олиб келинаётган ҳўл мевалар ўзига хос таъмга эга, ушбу жиҳат ўзбек шериклар билан алоқаларни кенгайтиришга ундамоқда", деди у.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш