Ўзбекистон биоорганик технологияси Миср қишлоқ хўжалигида қўлланилиши мумкин

Июль 16, 2026. 09:00 • 2 дақ

184
Ўзбекистон биоорганик технологияси Миср қишлоқ хўжалигида қўлланилиши мумкин

ҚОҲИРА, 16 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг “Agro EM Technology” ва Мисрнинг “Daltex Corporation” компаниялари вакиллари ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқилган “Em Gumi Organic” биоорганик технологиясини Миср қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хусусан, препаратнинг тупроқ унумдорлигини тиклаш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва кимёвий пестицидлар ҳамда минерал ўғитлардан фойдаланишни қисқартириш борасидаги афзалликлари тақдим этилди.

“Agro EM Technology” компанияси Мисрда амалий синовлар ўтказиш учун мутахассислар ва препарат намуналарини юборишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Ўз навбатида, “Daltex Corporation” вакиллари синовлар муваффақиятли якунланган тақдирда, препаратни Ўзбекистондан тўғридан-тўғри импорт қилиш имкониятини кўриб чиқишини билдирди.

“Em Gumi Organic” қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган биоорганик микробиологик препарат бўлиб, Ўзбекистон ва Покистоннинг шўрланган ерларида, Ҳиндистон ва Туркиядаги экин майдонларида муваффақиятли қўлланиб келинмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур препарат қимматбаҳо “NPK” минерал ўғитларидан фойдаланишни қисқартириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини 50–60 фоизгача камайтириш ҳамда органик маҳсулотлар етиштириш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш