Шартнома доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги партияси Кувайтга етказиб берилди

Июль 15, 2026. 10:00 • 2 дақ

98
Шартнома доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги партияси Кувайтга етказиб берилди

АЛ-КУВАЙТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига экспорт қилиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Кувайтнинг “Suma Fruits” компанияси ва Тошкент шаҳридаги “Globuz Marketing” корхонаси ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 600 минг АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзоланди.

Мазкур келишув доирасида жорий йилнинг 13 июль куни сархил меваларнинг биринчи партияси Тошкентдан БААнинг Шаржа халқаро аэропорти орқали, транзит асосида Кувайтга етказилди.

Шунингдек ўқинг

Ҳозирги кунда сифатли ўзбек маҳсулотлари “Suma Fruits” компанияси орқали Кувайт пойтахтидаги йирик савдо тармоқлари ва супермаркетларда сотилмоқда. Эришилган келишувларга мувофиқ, айни пайтда ўзбек томони мева-сабзавотларнинг навбатдаги партиясини Кувайт бозорига етказиб бериш учун тайёрламоқда.

Мазкур лойиҳанинг муваффақиятли бошланиши юртимизнинг экологик тоза ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Яқин Шарқ ҳамда Кўрфаз араб давлатлари бозорида янги истиқболли экспорт йўналишларини очишга хизмат қилади.

Аввалроқ Ўзбекистондан ушбу мамлакатга 1 тонна ҳажмдаги ҳўл мевалар (ўрик, шафтоли, олхўри, тарвуз ва қовун) экспорт қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш