Ўзбекистоннинг энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчилари савдо миссия билан Буюк Британияга ташриф буюрди

Июль 28, 2026. 12:30 • 2 дақ

102

ЛОНДОН, 28 июль. /“Дунё” АА/. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган 20 дан ортиқ етакчи корхоналар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациясининг Буюк Британияга савдо миссияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Ташриф давомида маҳаллий экспортчи корхоналар учун қатор амалий ва самарали учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, “Whole Foods Market” супермаркетлар тармоғида халқаро ритейл тизимининг ишлаш механизми, савдо жараёнлари ҳамда ўзбек маҳсулотларини мазкур нуфузли тармоқ расталарига жойлаштириш шартлари юзасидан музокаралар ўтказилди.

“Robin Food Ltd” дистрибьюторлик компаниясида Буюк Британия бозорида юқори талабга эга озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни тарқатиш занжири, шунингдек, миллий брендларни халқаро бозорда илгари суриш омиллари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

“Skyford Warehousing” логистика марказига ташриф доирасида маҳсулотларни Европа ва Британия ҳудудига хавфсиз ва тезкор етказиб бериш, замонавий омборхона инфратузилмаси ҳамда логистика занжирларини самарали ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Савдо миссияси якунлари бўйича қатор амалий натижаларга эришилди. Хусусан, истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Буюк Британия бозоридаги иштирокини янада ошириш бўйича муҳим келишувлар кучга кирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш