Малайзия компанияси Ўзбекистондан мева-сабзавот концентратлари импортига катта қизиқиш билдирди
Июль 20, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 210КУАЛА-ЛУМПУР, 20 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг “Universal NutriBeverages Sdn Bhd” компанияси бош директори Теренс Куах билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқотда асосий эътибор Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имкониятларига ҳамда икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилди.
Теренс Куах ўз компанияси ишлаб чиқариш жараёнида юқори сифатли мева ва сабзавот пюрелари ҳамда концентратларидан фойдаланишини ва улар ҳозирги вақтда Австралия, Германия, Ҳиндистон ҳамда Хитойдан импорт қилинаётганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасидаги имкониятини инобатга олган ҳолда, компания раҳбари юртимиздан мева-сабзавот концентратлари импортига катта қизиқиш билдирди. У Ўзбекистон маҳсулотлари намуналарини синовдан ўтказиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.
1971 йилда ташкил этилган “Universal NutriBeverages Sdn Bhd” компанияси “Sun Up”, “One Up” ва “7 Rings” брендлари остида мева шарбатлари, концентратлар, ичимликлар ва қиёмлар ишлаб чиқаради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


