Ўзбекистон стенди Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёшлар фестивали меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди
Ноябрь 03, 2025. 18:30 • 41 сония
• 211
СЕУЛ, 3 ноябрь. /"Дунё" АА/. Сеул шаҳридаги Жанубий Корея миллий музейида Бутунжаҳон ёшлар фестивали ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбирда 20 дан ортиқ давлатдан келган ва 200 га яқин ёшлар иштирок этди.
кистон элчихонаси томонидан Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида тақдим этилган стенд меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ундаги кенг ранг-баранглик, анъанавий нақшлар ва нафис қирралар билан безатилган юртимиз ҳунармандчилик маҳсулотлари майдонни миллий руҳ билан тўлдирди.
Шунингдек, мазкур тадбир иштирокчиларга юртимизнинг турли ҳудудларидаги анъанавий миллий халқ ўйинлари билан яқиндан танишиш имкониятини тақдим этди.
Фестиваль якунида энг фаол иштирокчилар махсус сертификат билан тақдирландилар.
Ушбу фестиваль бутун дунё ёшлари бирлашуви ва маданий алмашинувнинг рамзига айланиб, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар ўртасида янги ҳамкорлик имкониятларини очди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди