Logo

Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда

Декабрь 15, 2025. 12:56 • 39 сония

126
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. / “Дунё” АА/. 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга таълим олиш учун кетган Ўзбекистон фуқаролари сони 26,4 минг кишини ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 минг нафарга яъни 19 фоизга камайган.

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар орасида МДҲ ва Осиё мамлакатлари энг машҳур ҳисобланади.

Етакчи ўринларда Россия (5863 киши), Тожикистон (5761) ва Қирғизистон (3835).

Шунингдек, рўйхатда Жанубий Корея (3344), Туркия (2256), Хитой (1186), Қозоғистон (1014), Буюк Британия (839), Германия (366) ва АҚШ (318) бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, чет элда ўқишга бўлган талабнинг камайиши хориждаги таълим дастурларига киритилган ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистонда ички таълим салоҳиятининг кучайиши билан боғлиқ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш