Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади
Сентябрь 22, 2025. 11:47 • 49 сония
• 17
ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳуқуқий ахборот канали маълумотига кўра, фармонга биноан, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра, 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.
Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Рўйхатга олиш тадбири "маҳалла еттилиги" тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда "маҳалла еттилиги" тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди