Қозоғистон чегара ўтказиш пунктларида янги электрон навбат – "CarGoRuqsat" тизими босқичма босқич жорий қилинмоқда
Ноябрь 28, 2024. 00:13 • 54 сония
• 345
ОҚТОВ, 28 ноябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистон Республикаси чегара ўтказиш пунктларида янги электрон навбат – "CarGoRuqsat" тизими босқичма босқич амалиётга киритилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу тизимни жорий этишдан асосий мақсад Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтаётган юк транспортларини кириш ва чиқишини тартибга солиш ҳамда уларга қулайликлар яратишдан иборат.
Ҳозирги кунда Қозоғистон Республикаси божхона чегарасида автоматлаштирилган электрон навбат тизими "Тажен" – "Дауит-ата" чегара ўтказиш пунктида ишга туширилган.
Қозоғистон томони "CarGoRuqsat" тизими жорий йилнинг 27 ноябрь кунидан бошлаб Россия чегара ўтказиш пунктларида ҳам ишга туширилишини хабар қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ҳайдовчилари ушбу тизимдан фойдаланишда қийнчиликларга дуч келмоқда.
Ўзбекистон Бош консулхонаси расмий сайтида эса "CarGoRuqsat" тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ўзбек тилида жойлаштирилди.
"CarGoRuqsat" тизимида рўйхатдан ўтишга видео-қўлланма
Электрон навбат тизимидаги ҳайдовчилар рўйхатини янгилаш
Фойдаланувчининг шахсий ҳисоби ҳақида умумий маълумот
"CarGoRuqsat" электрон навбат тизимида электрон ҳамённи тўлдириш
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди