ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда янги илмий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди

Ноябрь 07, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 231
ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда янги илмий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди
ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда янги илмий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди
ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академияда янги илмий нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияда “Дипломатия қадимги даврлардан ҳозирги кунгача” ва “Дипломатик изоҳли луғат” нашрларининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, дипломатия соҳаси вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.

Тақдимотни Дипломатик академия директори, профессор Абдусамат Хайдаров очиб, мазкур нашрларнинг миллий дипломатия мактабини ривожлантириш ва соҳада ўзбек тилидаги илмий адабиётлар базасини бойитишдаги аҳамиятини таъкидлади.

Тадбир давомида “Дипломатик изоҳли луғат”нинг яратилиш жараёни ва илмий-амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Нашр соҳага доир атама ва тушунчаларни ўзбек тилида тизимли изоҳлаш ҳамда миллий терминологияни ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, профессор Иброҳим Мавланов Абдусамат Хайдаров билан ҳаммуаллифликда тайёрланган “Дипломатия қадимги даврлардан ҳозирги кунгача” ўқув қўлланмасини таништирди. Унда дипломатиянинг тарихий тараққиёти, назарий-ҳуқуқий асослари, замонавий йўналишлари ва иқтисодий дипломатия масалалари ёритилган.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, ЖИДУ ректори Содиқ Сафоев, шунингдек, етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, нашрларнинг дипломатик кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва амалий фаолиятдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар.

Тақдимот якунида мазкур китоблар миллий дипломатия мактабининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ўзбек тилидаги соҳага оид адабиётларни ривожлантириш ва бўлажак дипломатларнинг касбий билимларини оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш