Logo

Германия Ўзбекистонга Европа мамлакатлари фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

Август 15, 2025. 15:17 • 28 сония

240
Германия Ўзбекистонга Европа мамлакатлари фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

ТОШКEНТ, 17 август. /"Дунё" АА/. Германия ҳукумати Ўзбекистонга Европа мамлакатлари фуқароларини Афғонистондан шошилинч эвакуация қилиш чоғида ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан эълон қилинган расмий хабарда "Ушбу жараённи Ўзбекистон билан ҳамкорликсиз уддалаб бўлмас эди", – дея қайд этилган.


"Германия Тошкент аэропорти орқали ўз фуқароларини хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, Германияга етказди, – деб ёзилган элчихона баёнотида. – Ушбу имкониятни тез ва самарали таъминлаган Ўзбекистон ҳукумати ҳамда барча тегишли идораларга миннатдорлик билдирамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш