Logo

«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ғолиблари Буюк Британияда

Ноябрь 23, 2023. 10:35 • 38 сония

231
«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ғолиблари Буюк Британияда

ЛОНДОН, 23 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг 100 нафарга яқин ғолиби 21 ноябрь куни Лондон шаҳридаги «Ardmore» тил мактабида билим ва кўникмаларини ошириш учун етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бир ҳафта давом этадиган ўқувларда Ўзбекистон вакиллари Англия таълим жараёнлари, жумладан, «Ardmore»  мактаби, Кембриж, Оксфорд университетлари фаолияти билан яқиндан танишади. Кембриж, Лондон, Винзор, Оксфорд шаҳарлари, Темза дарёси бўйлаб саёҳат режалаштирилган. Шунингдек, улар инглиз тенгдошлари билан ўтказиладиган турли учрашувларда ҳамда Буюк Британия маданияти ва тарихи билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишади.

Ушбу лойиҳа мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук, билимли ва комил инсон сифатида тарбиялашга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш