Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан уч мингга яқин мигрантлар депортация қилинган
Август 19, 2025. 20:07 • 57 сония
• 85
МОСКВА, 19 август. /"Дунё" АА/. 2025 йилнинг биринчи ярмида Россиядан 2,8 минг нафар миграция қонунчилигини бузган шахслар депортация қилинди, бу рақамлар ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўп, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатда ноқонуний мигрантлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши кураш чоралари, шунингдек, мигрантларни иш билан таъминловчи иш берувчилар устидан назорат кучайтирилган.
Жумладан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўтказилган режадан ташқари текширувлар сони 14,6 фоизга (6 минг 367 та) ошган бўлиб, натижада 19 минг 839 та ҳуқуқбузарлик содир очилди.
Шунингдек, шу йил биринчи ярим йилликда жами 587,8 минг миграция (+17%), жумладан, ноқонуний яшаш (+28%) ва меҳнат бозори орқали бандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (+52%) аниқланган.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги прописка ва вақтинча прописка беришни сезиларли даражада қисқартирди. Биринчи ярим йилликда берилган рухсатномалар сони 31 фоизга (16,6 мингта), яшаш учун рухсатномалар эса 32 фоизга (80,1 мингта) камайди.
"791 нафар шахсга нисбатан Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди, – дейилади манбада. – Шунингдек, чет элликларни Россияга ишга жойлаштириш тўғрисидаги билдиришномалар сони ҳам кўпайган".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди