Ўзбекистонлик талабалар Манас шаҳрида ўтказилган Халқаро талабалар кунида иштирок этди

Ноябрь 23, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 94
Ўзбекистонлик талабалар Манас шаҳрида ўтказилган Халқаро талабалар кунида иштирок этди
Ўзбекистонлик талабалар Манас шаҳрида ўтказилган Халқаро талабалар кунида иштирок этди
Ўзбекистонлик талабалар Манас шаҳрида ўтказилган Халқаро талабалар кунида иштирок этди

МАНАС, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг Манас шаҳридаги Жалолобод халқаро университетида Халқаро талабалар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Россия, Покистон, Миср, Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистонлик талабалар миллий таомлар кўргазмасини ташкил этиб, ўзбек халқ рақсларини ижро этдилар. Шунингдек, улар меҳмонларга ўзбек халқининг бой маданий мероси, миллий қадриятлари ва анъаналари ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек ўқинг

Байрам дастури доирасида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди. Унда иштирокчилар ўз маҳорати, жамоавий руҳи ва ғалабага бўлган интилишини намойиш этдилар.

Мусобақа ғолиблари, ўқишда юқори натижаларга эришган талабалар ҳамда университетнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистонлик талабаларнинг мазкур тадбирдаги иштироки миллий маданият ва санъатни хорижда кенг тарғиб этиш, мамлакатимизнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ҳамда талабалар ўртасида дўстлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш