Санаэ Такаити Япония тарихида Бош вазир лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди
Октябрь 21, 2025. 13:32 • 42 сония
• 34
ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Япония парламенти яқинда ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбари сифатида сайланган Санаэ Такаитини мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тасдиқлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"РИА Новости" маълумотига кўра, унинг номзодини депутатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлади. Шу тариқа, Санаэ Такаити Япония тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.
Унинг энг муҳим вазифаларидан бири янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришдир. Санаэ Такаитининг таъкидлашича, у мамлакат олдида турган иқтисодий инқироз, кадрлар етишмовчилиги, сиёсий ишончни тиклаш каби устувор масалаларни ҳал қилишга эътибор қаратади.
Санаэ Такаичи 1961 йилда Нара шаҳрида туғилган. Сиёсатчи Кобе университети ҳамда Матсушита давлат бошқаруви ва менежмент институтини тамомлаган. 1993 йилда у мустақил номзод сифатида вакиллар палатасига сайланган. 1996 йилда Либерал-демократик партияга қўшилди. 2025 йилнинг 4 октябрь куни эса ушбу партия раислигига сайланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди