АҚШ сиёсий бошпана сўровчиларини қабул қилишни тўхтатади

Июнь 26, 2026. 16:30 • 2 дақ

114
АҚШ сиёсий бошпана сўровчиларини қабул қилишни тўхтатади
“ABC News” телеканали сурати

ВАШИНГТОН, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Қўшма Штатлар сиёсий бошпана сўраб мурожаат қилган чет эл фуқароларини қабул қилишни амалда тўлиқ тўхтатмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири “The Washington Post” газетасига таяниб.

“Шундай қилиб, Америка эшиклари бошпана изловчилар учун батамом ёпилди”, – деди Оқ уй ходимлари аппарати раҳбари ўринбосари Стивен Миллер журналистларга.

“Биз шундай келишувларни ишлаб чиқдикки, агар сиз бошпана сўраб мурожаат қилсангиз, биз дунёнинг сизни қабул қиладиган бошқа бирор мамлакатини топамиз. Бу жуда оддий, нафис ва мукаммал ечимдир”, – дея таъкидлади Америка етакчиси маслаҳатчиси.

Шу билан бирга, у АҚШнинг Мексика билан чегарасидаги назоратни кучайтириш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

“АҚШнинг Жануби-Ғарбий чегарасида бошпана бериш бўйича топшириладиган барча аризалар доим сохта бўлади”, – деб даъво қилади Оқ уй вакили. У, шунингдек, АҚШда вақтинча ҳимояланган шахслар мақомида бўлиб турган Гаити фуқароларини имкон қадар тезроқ ватанига қайтишга чақирди.

Аввалроқ, АҚШ Олий суди Америка маъмурияти фойдасига қарор чиқариб, мамлакатда қонуний асосларсиз истиқомат қилаётган Сурия ва Гаити фуқароларига вақтинча ҳимояланган шахслар мақомини беришни тўхтатишга рухсат берган эди. Олий суднинг ушбу қарори АҚШ ҳукуматига юз минглаб шундай шахсларни депортация қилиш имконини беради.

“ABC News” телеканали сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш