Абу-Дабида БААнинг етакчи компанияси билан Наманганда оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш масалалари муҳокама қилинди

Июнь 26, 2026. 17:00 • 2 дақ

103
Абу-Дабида БААнинг етакчи компанияси билан Наманганда оқова сувларни тозалаш иншоотларини қуриш масалалари муҳокама қилинди

АБУ-ДАБИ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. БААнинг сув таъминоти ва оқова сувларни қайта ишлаш йўналишидаги етакчи тузилмаларидан бири – “Metito” компанияси бош директори Рами Ғандур билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш ва соҳага илғор хорижий технологияларни фаол жалб этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, компания томонидан давлат-хусусий шериклик механизми асосида Наманган вилоятида замонавий оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш лойиҳасининг бугунги ҳолати ва уни амалга оширишнинг кейинги босқичлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар ушбу лойиҳанинг Фарғона водийсида экологик барқарорликни таъминлаш, сув ресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш, аҳоли ва саноат корхоналарини замонавий коммунал хизматлар билан таъминлашдаги аҳамиятини алоҳида эътироф этди.

Суҳбат давомида оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш соҳасида жаҳоннинг энг илғор тажрибаларини жорий этиш, янги муҳандислик ечимларидан фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида сув инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қўшимча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш