Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди
Январ 23, 2025. 09:49 • 1 дақ
• 490
ТОШКЕНТ, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон олий таълим муассасалари Британиянинг "Times Higher Education" ташкилоти талқинига кўра, илк бор дунёнинг энг нуфузли университетлари рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, рейтингда "Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 301–400, Муҳандислик йўналишида 501–600 ўринлар оралиғида қайд этилди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эса Табиий фанлар, математика ва статистика йўналишида 601–800 ўринлар оралиғида ўз ўрнини топди. Тошкент ахборот технологиялари университети Таълим йўналишида 601+, Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари йўналишида 1001+ ўринни эгаллади.
"Бу ютуқлар сўнгги йилларда олий таълим тизими, жумладан муҳандислик, аниқ ва табиий фанларга берилаётган эътибор самараси ўлароқ нафақат юртимиз балки халқаро даражада тан олинаётганидан далолатдир", дейилади вазирлик манбасида.
Дунёдаги энг нуфузли табиий фанлар университетлари рўйхатида Калифорния университети, Гарвард, Стэнфорд ва Массачусетс технология институти (MIT) етакчилик қилмоқда. Энг яхши IТ университетлар рейтингида Оксфорд, Кембриж ва MIT эътироф этилган.
"Times Higher Education" рейтинги 11 тоифани қамраб олади. Ташкилот экспертлари университетларни ўқитиш сифати, талабалар ва битирувчиларнинг истиқболлари ва бошқа параметрлар асосида баҳолайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
7 декабрь куни Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотига бағишланган сессия бўлиб ўтади
Ислом олами учун MWL электрон платформаси ишга туширилди