Ўзбекистон авиакомпанияси Ҳиндистоннинг Гоа штатига тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
Октябрь 29, 2024. 08:22 • 55 сония
• 141
ДЕҲЛИ, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. 27 октябрь куни "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Ҳиндистоннинг Гоа штатига тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:55да Гоа штатидаги Маноҳар халқаро аэропортига Тошкентдан "Airbus A320 Neo" русумидаги самолёт келиб қўнди. Анъанага кўра, учиш-қўниш йўлакчасида ҳаво кемаси ёнғин машиналари томонидан яратилган сунъий фавворалар билан кутиб олинди.
Эндиликда миллий авиаташувчи самолётлари ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари Тошкент-Гоа-Тошкент йўналишидаги мунтазам парвозларни амалга оширади.
Ўзбекистон ва унга қўшни минтақалардаги давлатлар аҳолисининг мазкур штатнинг денгиз соҳилида жойлашган дам олиш масканларига қизиқиши катта. Шунингдек, Гоа ва унга туташ штатлардаги сайёҳлар ҳам энди Ўзбекистонга тўғридан-тўғри учиш имкониятига эга бўлди.
Бугунги кунда Тошкентдан Деҳли ва Мумбай шаҳарларига "Uzbekistan Airways" ва "IndiGo" компаниялари томонидан ҳафтасига 16 та парвоз бажарилмоқда. Миллий авиаташувчининг янги йўналишни ўзлаштириши натижасида авиарейслар сони 18 тага етади.
Ўзбекистонни Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари билан ҳаво қатнови орқали боғлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Бунинг натижасида икки мамлакат ўртасидаги саёҳатчилар оқими сезиларли тарзда фаоллашмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди