Logo

Ўзбекистон Намуналар бўйича қонунлар тўғрисидаги шартномани имзолади

Ноябрь 24, 2024. 13:18 • 37 сония

251
Ўзбекистон Намуналар бўйича қонунлар тўғрисидаги шартномани имзолади

АР-РИЁЗ, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. 11-22 ноябрь кунлари Ар-Риёз шаҳрида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан ташкил этилган дипломатик конференцияда Намуналар бўйича қонунлар тўғрисидаги шартнома (Design Law Treaty) лойиҳаси кўриб чиқилди ва Ўзбекистон томонидан имзоланди, деб хабар қилмоқда"Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз номидан мазкур халқаро шартномани Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов имзолади.

Конференцияда БИМТга аъзо 193 та мамлакат иштирок этди.

Ушбу халқаро шартнома Гаага битимининг Женева акти билан тартибга солинмаган процессуал қоидаларни ўз ичига олиб, унинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Намуналар бўйича қонунлар тўғрисидаги шартномага қўшилиш миллий саноат намуналарини чет эл давлатларида рўйхатдан ўтказишни осонлаштиради. Шунингдек, саноат намунасини рўйхатга олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини халқаро стандартларга мослаштириш имконияти вужудга келади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш