Logo

Украина ОАВ: Ўзбекистон Марказий Осиёда халқаро автоспорт турларини ривожлантириш бўйича истиқболли марказ сифатида намоён бўлмоқда

Октябрь 19, 2025. 13:09 • 59 сония

130
Украина ОАВ: Ўзбекистон Марказий Осиёда халқаро автоспорт турларини ривожлантириш бўйича истиқболли марказ сифатида намоён бўлмоқда

КИЕВ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг оммабоп "Open4business" ва "Fixygen" нашрларида "Ўзбекистон "Formula-1" босқичини ўтказишга қизиқиш билдирмоқда" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолаларда британиялик таниқли журналист ва автоспорт таҳлилчиси, 1980 йиллардан бери "Formula-1" чемпионатини ёритиб келаётган Жо Совард маълумотига таяниб Ўзбекистон ўз ҳудудида "Formula-1" пойгалари босқичини ўтказишга қизиқиш билдириши мумкинлиги хабар қилинган.

"Жо Совард таъкидига кўра, Ўзбекистон ўзини Марказий Осиёда халқаро автоспорт тадбирларини ривожлантириш учун истиқболли марказ сифатида кўрсатмоқда. Бу ташаббус Тошкентнинг инфратузилмани модернизация қилиш ва спорт орқали мамлакатнинг халқаро имижини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўналишига мос келади", – дейилган материлада.

Спорт соҳаси Ўзбекистон ҳаётида тобора муҳим роль ўйнамоқда. Яқинда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Ушбу оламшумул ютуқ мамлакатда оммавий ва профессионал спортни ривожлантиришга муҳим туртки бўлди.

"Республика ҳукумати автоспортни ривожлантиришга ҳам юқори қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Ўзбекистон жорий йил декабрь ойида Тошкентда ФИА Бош ассамблеясини ўтказишни ўз зиммасига олмоқчи. Бундай ташаббуслар нафақат спорт, балки минтақанинг иқтисодий тараққиётига ҳам ҳисса қўшади", – дея қайд этилган материалда.

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш