Ўзбекистон Гвинея-Бисау билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Апрель 24, 2026. 09:55 • 55 сония
• 431
НЬЮ-ЙОРК, 24 апрель. /“Дунё” АА/. 2026 йил 22 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гвинея-Бисаунинг БМТдаги миссияси раҳбари Самба Сане дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдирди.
Икки томонлама алоқаларнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Ғарбий Африка давлати бўлган Гвинея-Бисау Республикаси Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 168-мамлакатга айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 19 апрель куни Анталия шаҳрида Ўзбекистон ва Руанда ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Оливье Ндухунгирехе дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолаган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси