Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича Канада ва Панама билан музокараларни якунлади
Ноябрь 06, 2025. 15:53 • 51 сония
• 195
ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Канада ва Панама билан икки томонлама музокараларни якунлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бўйича вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

"Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-йиғилишида мамлакатимиз Канада ва Панама билан икки томонлама музокараларни муваффақиятли якунлаб, тегишли протоколларни имзолади", деб ёзган ўзбекистонлик музокарачи.
Аввалроқ, Азизбек Урунов мамлакатимиз ЖСТга аъзо бўлиш учун яна учта давлат билан музокаралар олиб бориши лозимлигини таъкидлаган эди, бироқ ҳали уларнинг рўйхати ошкор қилинмаган. У олдинроқ, ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича 31 та давлат билан музокаралар якунланганини ҳам хабар қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аллақачон АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлаган. Мамлакатимиз 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган 14-ЖСТ вазирлар конференциясига қадар қолган давлатлар билан музокараларни якунлашни ва савдо ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлишни режалаштирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди