Logo

26-27 март кунлари Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Март 25, 2026. 15:27 • 2 дақ

166
26-27 март кунлари Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

ТОШКЕНТ, 25 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Бўлажак тадбирлар кун тартибидан Ўзбекистон–Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ҳамда транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек ўқинг

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.

Шунингдек, бир қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган

Сурат Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинди

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш