Logo

Тошкент халқаро аэропортида янги "E-Gate" паспорт назорат тизими ишга туширилди

Ноябрь 12, 2025. 18:26 • 42 сония

451
Тошкент халқаро аэропортида янги "E-Gate" паспорт назорат тизими ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 12 ноябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент халқаро аэропорти учиб келиш залида "E-Gate" автоматлаштирилган паспорт назорати тизими жорий этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири "Uzbekistan Airports" telegram-каналига таяниб.

Янги ўтиш жойлари Ўзбекистон фуқаролари учун мўлжалланган 8 та электрон йўлак билан жиҳозланган. Йўловчилар биометрик паспортларини махсус сканерга қўядилар ва шахсни тасдиқлаш жараёнидан ўтадилар. Шундан сўнг, турникет автоматик равишда очилади. Бутун жараён тахминан 15-20 сония давом этади.

"E-Gate" тизими илк бор 2023 йилда Тошкент аэропортида - халқаро терминалнинг парвозлар залида ишга туширилган эди. Ҳозирда пойтахт аэропортида мазкур янги ўтиш жойи билан бирга автоматлаштирилган ўтказиш линияларининг умумий сони 20 тага етди.

Таъкидлаш жоизки, "E-Gate" технологиясининг жорий этилиши паспорт назорати вақтини сезиларли даражада қисқартиради, назорат пунктларининг ўтказувчанлигини оширади ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш