"Тошкент–Копенгаген–Тошкент" йўналиши бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Август 25, 2025. 07:20 • 43 сония
• 125
СТОКГОЛЬМ, 25 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари "Centrum Air" хусусий миллий авиакомпаниясининг Халқаро савдо бўйича директори Салаҳ Кадри, Скандинавия мамлакатлари бўйича бош савдо менежери Ибрахим Рамадан ва компания экспертлари билан онлайн учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Шимолий Европа давлатлари ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
2025 йил октябрь ойидан бошлаб ушбу авиакомпания томонидан "Тошкент – Копенгаген – Тошкент" йўналиши бўйлаб тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйилаётгани, Марказий Осиё ва Скандинавия давлатларини кенг тарғиб қилиш, жумладан қўшма туризм ва маданий тадбирларни ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Ҳамкорлик доирасида Шимолий Европа минтақасидаги йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаларида тегишли тақдимотлар ўтказиш ҳамда скандинавиялик машҳур блогер ва журналистлардан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга пресс-турини амалга ошириш таклифи қўллаб-қувватланди.ров и журналистов в Узбекистан.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон фуқаролари орасида хорижда таълим олиш учун кетаётганлар сони тобора камаймоқда
Доҳа форуми доирасида Термиз мулоқотининг стратегик аҳамияти тақдим этилди
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди