Logo

Ўзбекистонлик ўқувчилар учун “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсияси ташкил этилди

Январ 07, 2026. 17:05 • 41 сония

649
Ўзбекистонлик ўқувчилар учун “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар учун “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар учун “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсияси ташкил этилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар учун “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсияси ташкил этилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 7 январь. /“Дунё” АА/. “Пулково” халқаро аэропортида мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ва “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси вакиллари Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси таклифига биноан Ўзбекистондан келган болаларни кутиб олди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Юртимиздан Россияга ташриф буюрган ўқувчилар учун қишки таътил даврида “Эртакнамо Петербургга саёҳат” экскурсия-таълим дастури ташкил этилган.

Кутиб олиш маросимида Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари С.Некрасов сўзга чиқди. У

Россия–Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш муҳимлиги ва икки давлат ўртасида бундай тадбирларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Раис ўринбосари кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Тадбирда турли фольклор саҳна кўринишлари намойиш этилди. Болалар меҳмонхонага жойлаштирилгач, уларга янги йил совғалари тақдим этилди.

Учрашув жараёни рус ОАВ, хусусан, “Россия” телеканали мухбирлари томонидан кенг ёритилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш