Саида Мирзиёева: Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради
Октябрь 15, 2026. 19:00 • 56 сония
• 105
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашганимдан хурсандман, – деб ёзди бугун Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, самимий тилакларини етказдим.
Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.
Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси