Logo

Хитой компанияси Ўзбекистон билан қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга бўлган фойдали қазилмалар конларининг истиқболли участкаларида геологик қидирув ишларини олиб бориш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Август 06, 2025. 18:24 • 41 сония

120
Хитой компанияси Ўзбекистон билан қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга  бўлган фойдали қазилмалар конларининг истиқболли участкаларида геологик қидирув ишларини  олиб бориш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

ТОШКЕНТ, 6 август. /"Дунё" АА/. Хитойга ташриф доирасида Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг "China National Gold Group" миллий олтин қазиб олиш корпорацияси вакиллари билан музокаралар ўтказди, музокаралар якунида икки томоннинг инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги Меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, эришилган келишувларга мувофиқ, "China National Gold Group" компанияси қимматбаҳо ва стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмалар конларининг истиқболли участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш, ер ости бойликларидан фойдаланиш, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, устувор лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш