Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш корхонасини қуради
Ноябрь 29, 2024. 09:52 • 33 сония
• 596
ҚОҲИРА, 29 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Мисрнинг "Найл Шугар" компанияси мутасаддилари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бўлиб ўтган музокаралар чоғида Миср компанияси томонидан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар мазкур истиқболли лойиҳа юзасидан инвестиция шартномасини имзолаш мақсадида ушбу ҳужжат матни, унда кўрсатиладиган муҳим бандлар ва келишувлар бўйича фикр алмашдилар.
Шартнома лойиҳасини тегишли мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан ўрганиб чиқиш ва ягона келишувга эришиш мақсадида яқин кунларда қўшимча онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси