Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи
Октябрь 16, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 124
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, пойтахтимизда хорижий капитал иштирокидаги 13 минг 412 та корхона рўйхатга олинган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 минг 490 та корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Уларнинг сони бўйича 13 минг 412 та корхона рўйхатга олинган Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндан 2 минг 997 та корхона билан Тошкент вилояти жой олган. Учинчи ўринни Самарқанд вилояти (776 та корхона) эгаллаб турибди.
Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар энг кўп бўлган ҳудудлар қаторига Фарғона (678 та), Сурхондарё (653 та) ва Андижон (528 та) вилоятлари ҳам киради.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони Бухоро вилоятида 457 та, Сирдарёда 351 та, Навоийда 336 та, Наманганда 331 та, Жиззахда 290 та, Қорақалпоғистон Республикасида 271 та, Хоразм вилоятида 216 та ва Қашқадарё вилоятида 194 тани ташкил этган.
Шундай қилиб, корхоналарнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб тақсимланиши нотекислигича қолаётган бўлса-да, хорижий инвестициялар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олган. Бундай корхоналар умумий сонининг қарийб 62,4 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Экспертларнинг фикрича, мамлакатнинг барча ҳудудларида хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг мавжудлиги инвестициявий ҳамкорлик географиясини кенгайтириш учун замин борлигидан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони бўйича Хитой бошқа давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой инвестициялари иштирокидаги 6 минг 436 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси