Халқаро инвестиция банки Ўзбекистондаги иштирокини кенгайтиришдан манфаатдор
Ноябрь 02, 2026. 10:00 • 56 сония
• 181
ЛОНДОН, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида “Goldman Sachs” халқаро инвестиция банкининг ривожланаётган бозорлар бўйича ижрочи директори Григорий Гончаров билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида асосий эътибор Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, банкнинг маҳаллий бозордаги иштирокини кенгайтириш ва халқаро молия майдончалари билан алоқаларни ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Учрашувда “Goldman Sachs” вакили банкнинг Ўзбекистон Марказий банки билан кўп йиллик ҳамкорлигини қайд этди.
У мамлакатимиздаги юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва халқаро молия бозорларига фаол интеграциялашувни ҳисобга олган ҳолда, республика билан шерикликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Музокаралар якунида “Goldman Sachs” вакилларининг Ўзбекистоннинг етакчи корхоналари ва тижорат банклари раҳбарияти билан учрашувларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси