Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди

Май 21, 2026. 16:25 • 2 дақ

245
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди
Лондонда “Uzbekistan Investor Day” бизнес-форуми ўтказилди

ЛОНДОН, 21 май. /“Дунё” АА/. Буюк Британиядаги машҳур “J.P. Morgan” банки бош офисида “Ўзбекистон инвесторлари куни” (“Uzbekistan Investor Day”) бизнес-форуми ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумда Британия экспортни молиялаштириш агентлиги (UKEF), Лондон фонд биржаси, “TheCityUK”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), “Franklin Templeton”, “Dentons”, “Baker McKenzie”, “Norton Rose Fulbright” каби йирик инвестиция ва юридик компаниялар, “Fitch”, “Moody’s”, “S&P Global” сингари етакчи халқаро рейтинг агентликлари ҳамда “Thomson Reuters” медиахолдинги вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк раҳбарияти, давлат улушига эга 20 дан ортиқ йирик банк ва компаниялар, жумладан, “Ўзмиллийбанк”, “Алоқабанк”, “Агробанк”, “Халқ банки”, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, “Навоийуран”, “Uzbekistan Airports” ҳамда “Ўзметкомбинат” раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, трансформация жараёнлари, сармоядорларга холисона ва тўлиқ маълумот тақдим этиш, йирик инвестициявий лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган келишувлар бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Бизнес-форумда Буюк Британия Бош вазирининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили Жон Олдердайс икки томонлама иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётгани, Ўзбекистондаги иқтисодий  ислоҳотлар суръати ва кўлами халқаро молия бозори томонидан юқори баҳоланаётганини таъкидлади.

Форум доирасида панель муҳокамалари ҳам ташкил этилди. Унда миллий иқтисодиётнинг глобал хавф-хатарларга бардошлилиги, Миллий инвестиция жамғармасининг (“UzNIF”) “IPO” жараёнлари ва халқаро евробондлар чиқарилиши мамлакат капитал бозори ривожидаги тарихий босқичлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, йирик корхоналарни хусусийлаштириш, давлат активларини бошқаришда корпоратив трансформация усулларини жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир жараёнида хорижий инвесторлар ва Ўзбекистон делегацияси аъзолари ўртасида B2B форматида учрашувлар ўтказилиб, қатор истиқболли ҳамкорлик битимлари имзоланди. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида ташкил этилган норасмий мулоқот ва “networking” сессияси ҳам юқори савияда бўлиб ўтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш