Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди
Сентябрь 24, 2025. 19:19 • 34 сония
• 248
ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Асад Мажид Хон билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ИҲТ доирасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон Президентининг ИҲТ саммитларида илгари сурган ташаббусларини изчил илгари суриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, "Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035"ни қабул қилиш, Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни имзолаш ҳамда ИҲТ Рақамли транспорт ва божхона идорасини таъсис этиш масалалари муҳокама қилинди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди