Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Швейцария элчиси билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

Октябрь 10, 2025. 19:12 • 50 сония

228
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Швейцария элчиси билан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 10 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова кеча Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, кўп томонлама алоқаларни кенгайтириш ҳамда минтақавий интеграция жараёнларида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Швейцариянинг Ўзбекистонда сув хўжалиги, таълим, рақамлаштириш ва экология соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда молиявий ва техник кўмак кўрсатишдаги ҳиссаси қайд этилди.

Томонлар "Blue Peace Central Asia" дастури доирасида қўшма ташаббусларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Швейцариянинг етакчи олий ўқув юртлари билан малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда академик алмашинувларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ва кўп томонлама даражаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

 

"Дунё" АА олган сурат

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш