Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Берлиндаги "Шарите" университети клиникаси делегацияси билан тиббиёт ходимларини Германияга ишга жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилди
Июнь 11, 2025. 20:39 • 58 сония
• 694
ТОШКЕНТ, 11 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Германиянинг етакчи тиббиёт муассасаси — Берлин шаҳридаги "Шарите" университет клиникаси директори ўринбосари доктор Йоахим Зейболд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув аввалида Ўзбекистон ва Германия ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларини, айниқса малакали ҳамшираларни Германияга ишга жойлаштириш имкониятлари, таълим ва илмий алмашинув йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
"Шарите" университет клиникаси 1710 йилда ташкил этилган бўлиб, Германия ва Европа миқёсида энг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади. У 4 та кампус, 100 дан ортиқ клиник ва илмий бўлимларни қамраб олган. 18 700 нафар ходим, шу жумладан 5 000 нафар шифокор ва тадқиқотчи фаолият юритади. Йилига 800 000 нафар беморга хизмат кўрсатилади.
"Newsweek" рейтингига кўра Европа бўйича энг яхши 10 клиника қаторига киради, Focus Gesundheit нашрига кўра эса Германияда 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Шу билан бирга, 60 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилмоқда ва хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш бўйича катта тажрибага эга.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди