ТИВда Европа Иттифоқи элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Октябрь 24, 2026. 16:00 • 52 сония

• 33
ТИВда Европа Иттифоқи элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадрахимов кеча Европа Иттифоқининг элчиси Тойво Клаар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, олий ва юқори даражадаги бўлажак музокаралар ва қўшма тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш, уларнинг мазмун моҳиятини аниқ амалий натижалар билан бойитиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, мавжуд ҳамкорлик механизмларидан самарали фойдаланиш, сиёсий мулоқотни изчил давом эттириш ҳамда савдо-иқтисодий ва бошқа устувор соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга келишиб олди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш