Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Германия элчиси музокаралар чоғида барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар

Сентябрь 24, 2025. 19:40 • 37 сония

344
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Германия элчиси музокаралар чоғида барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро муносабатларни икки ва кўп томонлама йўналишда янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025-йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини жалб этиш орқали хомашёни чуқур қайта ишлаш, ҳамда мамлакат ҳудудларида барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш