Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик паспорт эгаларига виза талабларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди

Сентябрь 27, 2025. 00:25 • 56 сония

315
Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик паспорт эгаларига виза талабларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда Бангладеш Муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳуссайн билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. 

"Бангладеш Муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Дипломатик паспорт эгаларига виза талабларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзоладик.

Шунингдек ўқинг

Музокараларимиз икки томонлама ва кўп томонлама масалаларнинг кенг қамровини ўз ичига олди, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича умумий интилишимизни ифода этдик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш