Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари билан учрашди
Сентябрь 27, 2025. 06:18 • 34 сония
• 400
ТОШКEНТ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. - Президентларимизнинг сўнгги учрашувлари ва мулоқотлари Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларининг мисли кўрилмаган даражада кенгайиб бораётганини намойиш этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва АҚШ Давлат департаменти Олий даражада эришилган келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун барча имкониятларни сафарбар этмоқда".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди