Тошкентда Ўзбекистон ва Болгария ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди
Октябрь 23, 2026. 19:30 • 53 сония
• 105
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Болгария ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 4-раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Болгария делегациясига эса ташқи ишлар вазири ўринбосари Иванка Ташева бошчилик қилди.
Томонлар сиёсий-дипломатик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, савдо-инвестиция соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, маданий-гуманитар ришталарни кенгайтириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқотни чуқурлаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди.
Долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон–Болгария ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси