Logo

Бангладеш Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди

Ноябрь 09, 2024. 11:17 • 32 сония

793
Бангладеш Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди

ТОШКЕНТ, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.


Муҳаммад Монирул Ислом Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш, шунингдек, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.


Афғон масаласи бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш