Ўзбекистон ТИВ раҳбари Канада элчисини қабул қилди

Ноябрь 18, 2026. 20:00 • 55 сония

• 17
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Канада элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 18 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Канада элчиси Кристофер Дагганни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Канада элчиси Кристофер Дагганни қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Канада инвестициялари ва илғор технологияларини мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларига жалб этиш масалаларига эътибор қаратдик.

Шунингдек, таълим, туризм, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Элчининг саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон–Канада муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз”.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш